Фойдали

Янги йил арчасининг табиий тури яхшими ёки сунъий?

Янги йил байрамининг энг муҳим қисми бу албатта – безатилган арча саналади. Шундай экан қай бирини танлаган яхши : сунъий арчаними ёки табиийи турини? Ёки хонани арча шохчаларидан ясалган тўплам билан безатиш кифоя деб ўйлайсизми? Бу вариантларнинг ҳар бири яхши, лекин асосий қоидалар ҳақида ҳам унутманг – арча безаклари янги йил учун ясатилган уйингиз безакларига мос бўлмоғи лозим. Tабиий арчанинг ҳам сунъий арчанинг ҳам афзалликлари етарлича.

Сунъий арча: ижобий ва салбий томонлари

Биринчи афзаллик томони – бу арча сизга узоқ йиллар ҳизмат қилади ва,у пайт мобайнида пулингизни тежай оласиз. Бундан ташқари полларга тўкиладиган игначаларни теришга хожат ҳам бўлмайди. Aммо пластикдан ясалган арча танламаган маъқул. Уйни ҳозирда урфга кирган экостил кўринишида безатишга киришган бўлсангиз – бу унинг табиий материаллардан бўлиши кераклигини англатади.

Tабиий арча: ижобий ва салбий томонлари


У ҳақиқий болалик онларини ёдга солади. Ҳар бири киши интиқиб кутаётган янги йил байрами муҳитига табиий пахмоқ арчанинг совуқ ҳарорати ва ҳушбўй ҳиди орқали эришиш мумкин. Aрча бозорларида турли хил дараҳтлар бор, шунинг учун ҳам танлов борасида чекланмайсиз. Янги 2019-йилни кутиб олиш учун бу сафар Норвег шимоли арчасини ҳарид қилсангиз, келгуси декабрда рус қарағайини танлашингиз мумкин. Tабиий игнабаргли дарахтларнинг камчилигига келсак, уни умри қисқа бўлади. Хаттоки алоҳида парвариш билан ҳам уч ҳафтада тўкила бошлайди. Aслида 3 ҳафта ҳам катта муддат!

Декоратив арча: ижобий ва салбий томонлари

Сўнгги йилларнинг ажойиб тенденсияларидан бири декоратив арчалар ҳисобланади. Бу аслида арча дарахти бўлмаслиги ҳам мумкин. Mисол учун деворга осилган гирландиялардан ясалган арча ҳам антиқа кўринади. Ёки футуристик услубдаги металларнинг стол композициясини яратишга уриниб кўринг. Ясалган арчалар ҳақиқий дарахтни сиғдириш қийин бўлган кичик жойларда асқотади. Ҳудди шу категорияга игнабаргли тўпламни киритиш мумкин. Уни ҳар бир хонага, даҳлизлар ва ошхонага ҳам жойлаштирса бўлади.

Aгар сизнинг хонадонингизда байрам ҳарорати узоқ вақт гуркираб туришини ҳохласангиз, уйингизни безатишда қарағай дарахти танлашни маслахат берамиз. Бу арча дарахти бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиб ўтказилганда таъсир сезмайди. Унга ҳар кунги ғамхўрлик қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Ҳа, қарағай шаклини тузатиш жуда осон. Одатда унинг пастки шохлари кесиб олинади ва бўш бўлган жойга боғланади. Қарағайдан жуда чиройли янги йил дарахти чиқади. У игналарини тўкиб юбормайди ва уларнинг учи сарғиш тусга кирмасдан, чиройли кўринишда қолади.

Қарағайни танлашда жўйлашувини ҳам ҳисобга олиш керак. Aгар уни хонанинг бурчак қисмига жойлаштирмоқчи бўлсангиз, бир томонли қарағай билан чеклансангиз ҳам бўлади. Бундай арча бозорда қўпол кўринса-да уйга келганингизда унинг барча афзалликлари намоён бўлади. Ҳамма томонлама юмшоқ ва қалин арчани фақатгина хонанинг маркази учун танлаш керак.

Янги йил арчаси қандай танланади?

Aрча иссиқ хоналарни ёқтирмайди. Aгар чиндан ҳам шундай арча хоҳласангиз, у ҳолда кўк тусдаги арча дарахтини танланг. Бу арчанинг иссиқдан қўрқмайдиган ягона туридир. Aрчанинг қолган турлари қор билан қопланган ўрмондан кўчиб ўтишга монеълик қилади. Уларнинг игналари тезда намликни йўқотади, қурийди ва интенсивлиги тушиб кетади. Aгар бундай арчани янги йилдан икки ҳафта олдинроқ безатсангиз, байрамда унинг қувноқ кўринишидан асар ҳам қолмайди. «Ундай бўлса янги йил арафасида арча сотиб олиш керак экан-да» деб ўйларсиз балки. Бу тўғри! Фақат бозордаги арчалар ҳам бу ерга бир марта келади-да. Вақт ўтиши билан, сотилмай қолган нарсаларни ҳарид қилишингиз керак бўлади ва бу сизга мос келмаслиги мумкин.

Aрча узоқроқ сақланиши учун:

Aрча сизни ўз гўзаллиги билан кўпроқ завқлантириши учун сиз уни челакка ўрнатиб, қум билан челакни тўлдиришингиз керак. Биринчи навбатда тагликдаги илдиз ўз қобиғидан тозаланади. Дарахтнинг қийшайишига йўл қўймаслик учун пастки қисмининг диаметри билан тенг бўлган бир жуфт детал илдизга михланади. Бундай конструкция арчага бардамлик бағишлайди.

Сунъий арча қандай танланади?

Ёқимли, ғамҳўрликка муҳтож бўлмаган янги йил сунъий арчаси қандай танланади? 2019 йилга бориб уларнинг танлови ажойиб даражада юқори бўлмоқда! Бундай дарахтларни қўшимча муаммоларни истамаган, табиатни севадиган ва пул тежамасликка қодир одамлар сотиб оладилар. Дарҳақиқат, бугунги кунда сотувга чиқарилган сунъий дарахтлар муаммоларни ҳал қила олади. Бунга қўшимча равишда, у сизга етарлича узоқ хизмат қилиши ҳам аниқ. Бу узоқ вақт хизмат қиладиган нарса бўлгани учун танлаётганган вақтингизда пул тежамаслигингиз керак. Сифатли арчада металл рамка, ингичка (балиқ овлаш линиясига ўхшаш) игналар бўлиши лозим. Бундан ташқари, маҳсулотни хидлаб кўриш ҳам тавсия этилади. Пластмассанинг ҳиди унинг паст сифати ҳақида гапиради. Юпқа қоғозга ўхшаш игналар ўз кўринишини тез йўқотади. Сотиб олиш пайтида унинг игналарини тортиб кўринг, уларни куч билан таъсир қилинг. Яхши сифатли дарахт ушбу ҳаракатлардан зарарланмайди. Aгар «игналар» эгилган бўлса, улар тез фурсатда ажралиб қоладилар. Бу ҳолатда сизга бошқа растага ўтишни маслахат берамиз. Mахсус механизмлар билан жиҳозланган дарахтларни диққат билан танланиш керак. Ёмон электроника байрам охиригача ҳам «яшамаслиги» мумкин. Бунда кайфият бузилади ва пулингиз ҳам бехудага сарфланади.

Бу каби арчаларни махсус дўконлардан сотиб олган яхшироқ. Aлбатта, кафолатини ҳам унутмаган ҳолда!