ҚИЗИҚАРЛИ МАДАНИЯТ МУРОЖААТ ЎЗБЕКИСТОН Фойдали

Термизда содир бўлган ЙТҲ юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Р.Ж. ва Т.У бошқарувида бўлган транспорт воситалари билан боғлиқ содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича тарқалган хабарлар юзасидан

БАЁНОТ

Аниқланишича, 2020 йил 10 ноябрь куни соат 2030 ларда Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳайдовчиси Р.Ж. “Captiva” русумли 75 701 ZDF давлат рақамли хизмат автомашинасида Термиз шаҳар “Баркамол авлод” кўчасидан ҳаракатланиб келиб, Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидаги бир томонлама йўналишли “Денов” кўчасидан ҳаракатланиб келаётган Т.У бошқарувидаги “Нексия-3” русумли 75 K 388 MA давлат рақамли автомашинаси билан “Баркамол авлод” ва “Денов” кўчалари чорраҳасида тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада, ҳайдовчи Т.У. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Судга оид кимёвий экспертизасининг 11.11.2020 йилдаги хулосаларига кўра, Т.У ва Р.Ж.лардан олинган суюқ қон намунаси таркибида этил спирти ёки гиёхвандлик моддалари аниқланмаган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 13.11.2020 йилдаги хулосасида, Р.Ж.да тез ўтиб кетувчи енгил тан жарохатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Шу каби, Суд тиббиёт экспертизасининг 17.11.2020 йилдаги хулосасида, Т.У.да тез ўтиб кетувчи енгил тан жарохатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Терговга қадар текширув давомида ҳодиса юзасидан ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган.
.
Судга оид автотехника экспертизасининг 23.11.2020 йилдаги хулосасига кўра, “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчисининг ҳаракатлари амалдаги “Йўл ҳаракатлари қоидалари”нинг 2, 3 ва 4-банди талабларига зид бўлганлиги қайд этилган бўлса, “Captiva” русумли автомашина ҳайдовчисининг ҳаракатлари амалдаги “Йўл ҳаракатлари қоидалари”нинг 4 ва 103-банди талабларига зид бўлганлиги қайд этилган.

Суд транспортни баҳолаш экспертизасининг 25.11.2020 йилдаги хулосасида жорий йилнинг 10 ноябрь куни бўлиб ўтган йўл транспорт ҳодисаси натижасида “Captiva” русумли хизмат автомашинасига 35 млн. 722 минг 460 сўм, “Нексия-3” русумли автомашинасига 29 млн. 711 минг 355 сўм зарар етказилганлиги кўрсатилган.

Т.У. ўзининг аризаси ва тушунтириш хатида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича чизма ўзгартирилгани, “Каптива” русумли автомашинада икки нафар шахс бўлиб, уларнинг бири қочиб кетганлиги, ҳайдовчи маст ҳолда бўлганлигини билдирган.

Йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганида Т.Қ “Каптива” русумли 75 701 ZDF давлат рақамли хизмат автомашинасида бўлмаганлиги, ҳайдовчи Р.Ж. ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетмаганлиги ва маст ҳолатда бўлмаганлиги, вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан 10.11.2020 йил соат 21:30 дан 22:20 га қадар расмийлаштирилган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Сурхондарё филиалининг Р.Ж.га нисбатан бўлган 11.11.2020 йилдаги экспертиза хулосаси ҳамда Термиз шаҳри “Баркамол авлод” ва “Денов” кўчалари кесишган чоррахаларга ўрнатилган видеокузатув камералардаги видео тасвирлар билан тасдиқланган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, 10.11.2020 йилда Термиз шаҳар “Баркамол авлод” кўчаси ва “Денов” кўчаси кесишган чоррахада содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Шу билан бирга, Ж.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) ва Т.У.га нисбатан 1285-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш) ва 133-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, ҳужжатлар маъмурий чора кўриш учун Термиз шаҳар маъмурий судига юборилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш материали ҳозирги кунда судда кўрилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan