Uncategorized

Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси олди олинди

Вилоят ИИБнинг 10-сонли “Қўшма Қарори” ижроси, ҳамда “Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбири давомида 2020 йил, 03 декабрь куни соат тахминан 03:00 лар атрофида Бойсун тумани ИИБ ЖҚБ, ЙҲХГ ва  “Дарбанд” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХХ ходимлари билан олиб борилган тезкор тадбир давомида “Тошкент-Денов” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Денов тумани “Кўчакли” маҳалласида яшовчи Х.С. бошқарувида бўлган Исузу русумли 75F030JA давлат рақам белгили автомашинасини тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасида полиэтилен қопларда бўлган Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “ТРЕНИЯ” ёзувли 52 блок(520 пачка) ҳамда “БРИТАНИК” ёзувли 44 блок (440 пачка), жами 96 блок (960 пачка), жами бўлиб 57 600 дона пиротехник воситалари ҳамда 143 дона “салют” пиротехник воситалари борлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида хужжатлаштириб олинди.

  

Ушбу Исузу русумли 75F030JA давлат рақам белгили автомашина хайдовчиси С.Х.дан ушбу пиротехник воситалари кимга тегишлилиги сўралганда, Денов тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи И. Т.га тегишлиги эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan