Uncategorized

Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида республика илмий-амалий онлайн конференцияси бўлиб ўтмоқда

Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида республика илмий-амалий онлайн конференцияси бошланди. “Мактабгача ва бошланғич таълим” кафедраси томонидан ташкил этилаётган мазкур онлайн конференцияда республика “Маънавият ва маърифат” маркази  директорининг биринчи ўринбосари,  педагогика фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Қуронов, Ўзбекистон Миллий университети профессори, педагогика фанлари доктори Хол Худойқулов, Термиз давлат университети доценти Муслима Бозоровалар ЗООМ дастури орқали тадбир қатнашчиларини табриклаб, бугунги кунда миллий тарбия ва оилада маънавий салоҳиятнинг ривожланиши, бу борада ҳукуматимиз томонидан қаратилаётган эътибор ва амалий ҳаракатлар ҳақида тўҳталиб ўтишди.

 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур Республика илмий-амалий анжуманида қатор масалалар  кун тартибидан ўрин олган.

Шунингдек миллий ва оила тарбиясининг мавжуд имкониятлари ва унга креатив ёндошув асосида миллий-маънавий салоҳиятни ривожлантириш мазмуни, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларида оилалар билан тизимли ишлаш орқали болалар ва ўқувчи-ёшлар тарбиясини ижобийлаштириш имкониятлари, оила тарбиясидаги мавжуд муаммоларни таҳлил этиш ва бартараф этишнинг таклиф этилаётган  дастурлари орқали ўқувчи-ёшларда миллий-маънавий муносабатни шакллантириш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Миллий тарбия ва оилада маънавий салоҳиятни ривожланишининг педагогик-психологик масалалари” мавзусидаги мазкур онлайн конференцияда “Оилада миллий тарбия ва маънавий салоҳиятни ривожлантиришнинг педагогик-психологик ечимлари”, “Болалар ва ёшларида маънавий салоҳиятини ривожлантиришга креатив ёндашув”, “Узлуксиз маънавий тарбия концепсияси” ва миллий-маънавий салоҳият: мазмун ва ёндашувлар” мавзусида шўъбаларга бўлинган ҳолда мулоқотни давом эттирадилар.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan