Uncategorized

Семинар – Тренинг

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси   Имом-Термизий халқаро илмий тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 8.05.2020 йилдаги “Давлат мулки объектларининг хисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” № 273-сонли қарори ҳамда агентликнинг Property.davaktiv.uz ахборот тизимига чораклик маълумотларни киритиб бориш юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар тренингда вилоятдаги давлат ташкилотлари (ДУК, муассаса) бош ҳисобчилари қатнашишди.

Вилоятда 56 та давлат унитар корхонаси ва 1757 та давлат муассасалари мавжудлиги ва мазкур ташкилотларнинг бино-иншоотлари ҳамда автотранспортлари тўғрисидаги маълумотларни агентликнинг ахборот тизимига белгиланган муддатда киритилиши тўғрисида  бош ҳисобчиларга тушунтириш берилди.

Агентликнинг Property.davaktiv.uz ахборот тизимига маълумотларни ҳар чоракда тегишли ўзгаришларга мувофиқ  янгилаб бормаган мансабдор шахсларга нисбатан бошқарма томонидан киритилган тақдимномаларга асосан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan