Uncategorized

“Толибон” аёлларнинг эркак шифокорларга боришини тақиқлади

“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Балх вилоятида давлат ва хусусий шифохоналар ҳамда бошқа соғлиқни сақлаш марказларида ишлайдиган эркакларга аёл беморларни, аёл шифокорларга эса эркак беморларга хизмат қилмасликни буюрди. Бу ҳақда Ҳашт-э Субҳ Даилй хабар берди.

“Толибон” талабига кўра, эркак ва аёл тиббиёт ходимларининг иш жойлари ажратилиши керак. Эркак шифокорлар фақат эркакларга, аёл шифокорлар эса аёлларгагина хизмат қилиши зарур. Эркакларга шифохонадаги бемор аёллар учун ажратилган хоналарга кириш қатъиян ман этилади.
Бунгача “Толибон” аёлларга шифохоналарга эркак ҳамроҳларсиз ёлғиз боришини тақиқлаганди. Афғонистонда аёлларга бир қатор тақиқларни жорий қилинган. Хусусан, уларга СИМ карта сотиб олиш, истироҳат боғига ташриф буюриш тақиқланади.

“Толибон” ҳаракати университет ва ўрта мактабларни аёллар учун ёпган. Уларга нодавлат ташкилотларида ишлашга ҳам тақиқ қўйилган. Аёлларга таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқини тақиқлаган бўлса-да, Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Бародар фуқаролардан ўз ҳуқуқларига эга чиқишни талаб қилган. “Толибон” расмийси аёллар учун университет ва мактаблар март ойидан қайта очилишини айтган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan