Uncategorized

Бир нечта вилоятларга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Урганч,  Нукус,  Бухоро,  Термиз, Наманган ва Қаршига қўшимча авиақатновлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, талабалардан келиб тушаётган талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ қатор йўналишларда қўшимча қатновларни йўлга қўйганлигини маълум қилди. 

Хусусан, жорий йилнинг 27 декабридан 30 декабрига қадар Тошкентдан Урганч,  Нукус, Бухоро,  Термиз,  Наманган ва Қаршига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan