Uncategorized

Ўзбек илм-фан оғир жудоликка учради

Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, тиббиёт соҳасида таниқли олим, ЎзР Фанлар академияси академиги Даминов Турғунпўлат Обидович вафот этди.

Бу ҳақида Фанлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ахборот хизмати хабар берди.

Турғунпўлат Обидович атоқли педиатр-инфекционист олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1980), тиббиёт фанлари д-ри (1986), проф. (1987). У ТошТИни тугатган (1964). Болалар юқумли касалликлари кафедраси ассистенти, доценти (196982), мудири (1982 — 84), Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги педиатрия и. т. институти директори (1984 — 90), 1-ТошТИ ректори (1990 й. дан).

Даминов болаларда учрайдиган гепатитнинг давомли ва сурункали хиллари шаклланишини клиник-патогенетик нуқтаи назардан ўрганди. В вирусли гепатитнинг давомли хилини самарали даволаш усулини ишлаб чикди ва амалиётга татбиқ этди. Кўпинча чақалоқлар ўлимига сабаб бўладиган нафас йўллари касалликлари белгиларини аниқлаган.

1997 й. дан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати. Ўзбекистон «Адолат» социалдемократик партияси (СДП) Сиёсий кенгашининг биринчи котиби (1995 й. дан). «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» бош таҳрир ҳайъати аъзоси (1997 й. дан). Польша тиббиёт фанлари академияси акад. (1999). «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan