Uncategorized

Швейсария ҳам Aфғонистондаги фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали эвакуация қилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов ва Швейсария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис ўртасида 2021-йилнинг 19-август куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Суҳбатда Швейсария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Aфғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида Германия, Aфғонистон ва Европа Иттифоқи давлатлари фуқароларини Тошкент аеропорти орқали транзит қилиб эвакуация қилиш ишларини давом эттириш тўғрисида келишувга эришилганди.

Шундан сўнг Германия европалик ва афғонистонлик фуқароларни Тошкент аеропорти орқали эвакуация қилишни бошлади. Бу учун Ўзбекистон томони алоҳида терминал ажратди. Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили ахборотига кўра, эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аеропорт транзит ҳудудида бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan