Қашқадарёда икки шахс ресторанда жанжал қилиб, ички ишлар ходимларига ҳужум қилди, дея хабар қилмоқда вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Қарши шаҳар “Темирйўлчи” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Л. 2021-йил 19-феврал куни соат 00:05 ларда шаҳардаги “Виктория” ресторанига икки нафар таниши A.Т. ва Ш.С. билан бориб, ресторан ишчиси С.A.ga “Мусиқани ўчирсанг, шу пичоқни пешонангга отаман” деб қўрқитиб, жанжал қилган.
Оқибатда Н.Л.ni тинчлантириш учун ресторанга келган ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабини бажариш ўрнига фаол қаршилик кўрсатиб, шериги A.Т. билан икки нафар ички ишлар органлари ходимининг ёқасидан тутиб, силтаб қочишга уринган.
Ресторандан кўчага чиққан Н.Л. қўлидаги пичоқ билан яна бир нафар ички ишлар органи ходимига шикаст етказмоқчи бўлганида ходим чап бериб йиқилиб, тан жароҳати олган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида шу куни Н.Л. ушланган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Н.Л. ва A.T.ga нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов ҳаракатлари тамомланиб, судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суднинг 2021-йил 2-август кунидаги ҳукми билан Н.Л ва A.Т. тегишли жазога тортилган.