Uncategorized

Оромгоҳлар болаларни чорлайди

Сурхондарё вилоятида ёзги таътил даврида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми жорий йилнинг 12 июнь кунидан бошланади.

Жорий мавсумда вилоят бўйича 141 та стационар турдаги оромгоҳ ва соғломлаштириш майдончалари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган жами 17200 нафар болани дам олдириш режалаштирилган.

Жумладан, 9 та – Термиз шаҳридаги “Амударё”, Шеробод туманидаги “Бешбулоқ Сурхон Шеробод”, “Вандоб олтин булоғи”, “Нефтчи”, Олтинсой туманидаги “Вахшивор”, “Мироб”, Сариосиё туманидаги “Сардор Парвин”, “Хонжиза”, Узун туманидаги “Х.Қулниёзов” оромгоҳларида 6200 нафар, халқ таълими муассасалари қошида ташкил этилган 131 та кундузги оромгоҳда 11 минг нафар бола соғломлаштирилади.

Жорий йилги мавсумда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3101 нафар ўғил-қиз сўлим оромгоҳларда бепул дам олдирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan