Uncategorized

Ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларнинг муаммолари жойида ўрганилди

Юртимизда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар ҳамда ёшларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, муаммолар ечими бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бугунги давр талаби сифатида майдонга чиқиб келаётгани барчамизга маълум.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аёллар дафтари” ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирларга кўра, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилганлиги, шу муносабат билан хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Конимех тумани, “Бирлик” МФЙ биносида маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ташкил қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров, Конимех тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Рисбековлар томонидан “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи аёлларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилиб, муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёлларнинг муаммолари бўйича манзилли чора-тадбир режаси тузилганлиги, ушбу режа ижроси бўйича ҳар бир маҳаллада сайёр қабул ташкил қилиниши ва давом эттирилиши маълум қилинди.

 

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan