Uncategorized

Тошкентда Veolia компанияси ходими $600 пора билан қўлга тушди

Янгиҳаёт туманида Veolia Energy Tashkent хорижий компанияси ходими $600 пора олаётган вақтда қўлга олинди. У шу йўл билан абонентнинг қарзини сўндиришга ваъда берган.

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида Veolia Energy Tashkent хорижий компанияси ходими 600 доллар пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати. Прокуратура маълумотларига кўра, шу йўл билан у абонентнинг қарзини сўндиришга ваъда берган.

Veolia Energy Tashkent ушбу ҳуқуқбузарликни кескин қоралашини билдириб, компания расмий вазифаларнинг асосий тамойилларини ифодаловчи Ички меҳнат қоидаларини ишлаб чиққанини маълум қилди. Шунингдек, яқин келажакда кучга кириши керак бўлган Ишбилармонлик хулқ-атвори ва корпоратив этика тартибини ишлаб чиқмоқда.

«Veolia фаолият юритаётган мамлакатларда амалдаги қонунлар ва қоидаларга амал қилади, шунингдек, масъулият, бирдамлик, ҳурмат ва мижозларга эътибор қадриятларига мувофиқ кенг тарқалган ахлоқ қоидаларига амал қилади», — дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan