Uncategorized

Сурхондарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда

Лойиҳа доирасида Сурхондарё вилояти “Аму-Сурхон” ирригация тишимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги барча тизим ишчилари бўш жойларга, ариқ ва зовурлар, каналлар бўйига, шунингдек гидроучасткалар атрофидаги ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишда фаоллик кўрсатишаяпти. 2021 йилнинг кузи ва 2022 йилнинг баҳоргши мавсумларида тизим ташкилотлари жами 2 млн. 266 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишни режалаштирган.

Йил охиригача 1,5 млн. туп кўчат экиш учун жойларда қизғин меҳнат авж олган. Айниқса Жарқўрғон, Ангор ва Денов ИБ ҳамда “Аму занг” ИТБ жамоалари ҳамжиҳатлик билан ишлаб қисқа фурсатда 300 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan