Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди, жумладан Сурхондарёда ҳам
23−25 февраль кунлари Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим худудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.
Ўзгидромет 23−25 февраль кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди.
Жумладан, қуйидагилар ҳудудларда:
Қашқадарё вилояти:
Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон, туманлари;
Жиззах вилояти:
Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманлари;
Сурхондарё вилояти:
Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманлари;
Самарқанд вилояти:
Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон туманларида сел келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралди.