Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб “UzAuto Motors” автомобилларини харид қилишда янги тартиб ўрнатилади.
Бу ҳақида 21 февраль куни қабул қилинган “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 78-сонл Ҳукумат қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга увофиқ 1 апрелдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.
Яъни, шартнома кимнинг номига расмийлаштирилиб Йўл ҳаракати хизмати базасига киритилган бўлса, автотранспорт ўша шахс номига расмийлаштирилади.
️Мазкур тартиб орқали автомобиль сотиб олишда фуқароларнинг автомототранспорт сотиб олиш учун олган шартномаларини бошқа шахсларга сотишининг олди олинади.