Uncategorized

Украинадаги воқеалар сўмга таъсир қиладими?

Марказий банк бу саволга жавоб берди

Ўзбекистон Марказий банки Украинадаги воқеалар туфайли миллий валюта учун ҳеч қандай хавф кўрмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Қайд этилишича, Марказий банк курси бир кунда 1 доллар учун 10 841 сўмдан 10 888 сўмга кўтарилган. Tаъкидланишича, валюта курсининг юқори ўзгариши ташқи омиллар билан эмас, балки ички тузатишлар билан боғлиқ.

Келтирилишича, ҳозирда Украина атрофидаги вазиятнинг кўлами ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун оқибатларини баҳолаш анча қийин. Москванинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини расман тан олиши фонида Россия рублининг курси сезиларли даражада пасайиб кетган. Қозоғистон тенгеси ҳам 22 февраль куни долларга нисбатан заифлашган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan