Uncategorized

Бразилия президенти коррупсияда айбланмоқда

Минглаб намойишчилар куни кеча Сан-Паулу ва Рио-Де-Жанейрода коррупсияга оид айбловлар билан Президент Жаир Болсонарунинг истеъфосини, ҳамда CОВИД-19 пандемиясига қарши керакли чоралар кўрилишини талаб қилиб кўчаларга чиқдилар.

Намойишчилар Сан-Паулу марказида тўпланиб, «коррупсия» ва «геноцид» ёзувлари билан қўлларида плакатларни ушлаб туришди.

Рио-Де-Жанейрода полиция ва айрим намойишчилар ўртасида кичик тўқнашувлар бўлиб ўтди, натижада оломонни тарқатиш учун кўздан ёш чиқарувчи газдан фойдаланилди.

Болсонаро шу кунларда ваксинани сотиб олиш билан боғлиқ коррупция айбловлари босими остида қолмоқда.

Мамлакатда 530,000 кишининг ўлимида фуқаролар айнан президентнинг вирусга қарши олиб борган сиёсатини қораламоқдалар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan