Uncategorized

«Ўзбекнефтгаз» 482 фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини сотмоқда

“Ўзбекнефтгаз” 482 та фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларни хусусий мулк сифатида сотишга қарор қилинди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ бошқарув раиси М.Aбдуллаевнинг маълумотларига кўра ушбу қарорга қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

Биринчидан, ФЁТШлар хизмат кўрсатаётган ҳудудларнинг аксариятида кластерлар ташкил этилган бўлиб, улар ёқилғи мойлаш маҳсулотлари билан ўз-ўзларини таъминлаш тизимига ўтказилганлиги ва натижада ушбу ҳудудлардаги ФЁТШлар фаолиятига эҳтиёж қолмаган.

Иккинчидан, эҳтиёж йўқлигидан ишламаётган ФЁТШларнинг бино-иншоотларининг эскириши, нураши, сиғим ва технологик қувурларда маҳсулот бўлмаганлиги сабабли уларнинг коррозияга учраши, бўш турган обектларга нисбатан оширилган солиқ тўлови натижасида тўловчанлик қоблиятининг пасайиш эҳтимолини пайдо қилмоқда.

Ушбу қарор “Ўзбекнефтгаз” AЖнинг тегишли департаментлари бошлиқлари ҳамда нефт маҳсулотларини сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилиниб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича тегишли кўрсатмалар ва тушунчалар берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan