Uncategorized

Июнь ойида энг кўп юрганларга қарийб 69 млн сўм тўлаб берилди

1 июндан юриш ва югуришни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси расман фаолият кўрсатишни бошлади.

Июнь ойи якунларига кўра, 890 947 қадам пиёда юрган Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Тимур Рафикович Ахмадуллин ғолиб деб топилган ва 1 млн сўмни қўлга киритган. У нафақат республика, балки туман ва ҳудуд кесимида ҳам ғолиб чиққан. Шу боис ўзининг электрон ҳамёнини умумий ҳисобда 1,8 млн сўмдан кўпроққа бойитиб олган.

Умумий ҳисобда июнь ойида платформанинг туман, ҳудуд ва республика босқичи ғолибларига 68,9 млн сўм мукофот тарзида тўлаб берилган.

Қайд этилишича, айрим фуқаролар платформага ҳалигача ишончсизлик билан қарамоқда.

“Бироқ шубҳа-гумонларга боришингиз ўринсиз, “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ишламоқда ва у орқали Ўзбекистоннинг 18 ёшдан ошган фуқаролари аллақачон июнь ойи якунларига кўра ўзларига тегишли мукофот пулларини қўлга киритиб улгуришди”, – дейилган хабарда.

“Соғлом турмуш тарзи” иловасини Google play ʼдан юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрганларнинг электрон ҳамёнига 3 минг сўм, бир ойда бир марта туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўм, ҳудудлар бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча тўланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan