Uncategorized

Электр таъминотидаги муаммолар: Узр сўрашга ҳақлимизми?

Бундан йигирма кунлар аввал электр энергиясидаги узилишлар юзасидан суриштирув олиб борганимда электр тармоқлари Сурхондарё бўлими бошлиғи ўзи қабул қилиб, ҳар қалай изоҳ берди. Бу узилишлар фақат Узун ёки Сариосиё туманларида эмас, балки бошқа туманларда ҳам кузатилаётганлиги, таъминот қувват етишмаслигидан келиб чиқаётгани, яна, вилоятга электр энергиясини етказиб бериш билан бошқа компания шуғулланишини айтган эди.

Электр тармоқлари корхонаси: “Биз қўлдан келганча ҳаракат қилаяпмиз, қувват етишмовчилигидан шундай бўлаяпти”, деган бўлса, электромагистрал (Сурхондарёга электр энергиясини етказиб бериш билан шуғулланади) корхонаси бош муҳандиси(раҳбарини топа олмаган эдим), “Бундан ҳам оғир кунлар бўлганку, САБР қилайлик ўтиб кетади”, деган эди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам МУАММО мавжуд!  Бу МУАММО бизники, ДАВЛАТники, биз, яъни ХАЛҚ давлат амалдорларини ушбу масалани ҳал қилиши учун ИШЧИ сифатида ёллаганмиз. Бу масалани ҳал қилишлари учун жуда кўп ИМКОНИЯТлар берганмиз!  Шуни билиб, аниқ қилиб мияларингга қуйиб олинглар: » Хеч қандай ПУЛ йўқ. Фақат ХАЛҚни ПУЛИ бор», сизлар халқни ўз ПУЛИГА, ўзларига имконият қилиб беришларинг керак, бунга МАЖБУРсизлар!

Ер ости, ер усти барча бойликлар ҳаммаси ХАЛҚники, шундай экан, имкониятлардан энг аввал, ХАЛҚ фойдаланиши ШАРТ.  Энди сизларнинг УЗР айтишга ёки бошқа БАҲОНАлар қилишга хаққингиз МУТЛАҚО ЙЎҚ!

ҚОРОНҒУ ва СОВУҚ хонасида муаммоларга ечим қидираётган бечора, қалами синиқ КЕНЖА БОТИР!

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan