Uncategorized ДУНЁ

Нидерландия ҳукумати F-16 самолётлари ва уларнинг двигателларини Украинага экспорт қилиш учун лицензия берди

Маълумотларга кўра, Нидерландия Ташқи савдо ва ривожланиш вазирлиги томонидан 24 та F-16 қирувчи самолётлари ва ушбу турдаги самолётлар учун 7 та двигателни экспорт қилиш учун лицензия берган.

Нидерландия Мудофаа вазири Кайса Оллонгреннинг қайд этишича, мамлакат «тез орада дастлабки Ф-16 самолётларини Украинага етказиб беради».

Жорий йилнинг 1 март куни Нидерландия ва Украина хавфсизлик тўғрисида битим имзолаган эди. Ушбу ҳужжат 2024 йилда Киевга 2 миллиард евро миқдоридаги ҳарбий ёрдам ва ундан кейинги 10 йил давомида мудофаа ёрдамини кўзда тутади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan