Uncategorized

Пара дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

Хабарингиз бор, Паралимпия ўйинларида пара дзюдо дастури ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, пара дзюдочиларимиз мусобақада 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.  

 Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдирди.  

 «Токио-2020» Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо бўйича баҳсларида қуйидаги полвонлармиз шоҳсупага кўтарилди.  

 Эркаклар  

 – 66 килограмм: Учқун Қуронбоев – олтин 

– 73 килограмм: Феруз Сайидов – олтин 

– 81 килограмм: Довурхон Кароматов – кумуш 

– 100 килограмм: Шариф Ҳалилов – бронза 

 Аёллар  

 – 57 килограмм: Парвина Самандарова – кумуш 

– 63 килограмм: Нафиса Шерипбоева – бронза 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan