Uncategorized

Саратонга қарши янги дори воситалари ишлаб чиқилмоқда

Бейлор Тиббиёт коллежи ва Техас болалар шифохонаси тадқиқотчилари томонидан саратон касаллигининг ривожланишини тўхтатадиган кучли, ўзига хос бирикмалар аниқланди.

Саратонга қарши қўшимча таъсири камроқ бўлган самарали дори воситаларини ишлаб чиқишда ET BD1-ингибиторлари анча фойдали ҳисобланади, дейилади Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинган мақолада

Дори-дармонларни ишлаб чиқаришга бўлган янгича ёндашув олимларга  миллиардлаб бирикмаларни текшириш ва кучли молекулаларни аниқлаш имконини берди. 

Таркибида BD моддалари бўлган оқсиллар саратон, яллиғланиш, юқумли касалликлар ва модда алмашинувидаги бузилишлар билан боғлиқ бўлгани боис, турли касалликларга қарши қўлланиладиган дори воситасига айланган. BD ингибиторлари саратон касаллигининг ривожланишини назорат қилишга ёрдам беради, бироқ клиник текширувларда уларнинг баъзилари қўшимча таъсирга эга бўлиб, самарадорлиги паст бўлгани аниқланган, бу эса, кейинги клиник ривожланишни тўхтатиб қўйган. 

Тадқиқотчилар BET оқсиллари орасида саратон касаллигининг ривожланишида иштирок этадиган BD1 ингибиторларини аниқлашга эътибор қаратди. Олимлар томонидан ДНК-кодлаш технологияси ёрдамида тўрт миллиард молекула текшириб чиқилди.саломатлик

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan