Uncategorized

Парранда етиштириш бўйича Сурхондарё тажрибаси оммалашади

Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбари Сурхондарёда бошланган тажриба асосида аҳоли хонадонларида парранда (товуқ, курка, ўрдак, ғоз) етиштиришга эндиликда туман сектор раҳбарлари шахсан масъул бўлишини таъкидлади.

Бунда туман ҳокимлари икки ой муддатда хусусий шериклик асосида ҳар бир секторда камида 1 тадан мини-инкубатор, маҳсулотларни сақлаш учун музлаткичлар ташкил этиши керак бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan