Uncategorized

Сурхондарёда Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

2021 йилнинг 15-25 январь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида “2021 йил: янги марралар, якдил кадамлар” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги ОТМ лардан, ҳусусан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятининг барча туман, шаҳарларида тарғибот тадбирлар бошланди.

 

Ушбу тарғибот тадбирлари давомида мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳудуддаги ташкилот ва корхона жамоалари ҳамда раҳбарлари, туманлардаги сектор раҳбарлари, тадбиркорлар, ёшлар етакчилари, тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этишмоқда.

Бугун Ангор, Шўрчи, Денов, Қизириқ туманлари ва Термиз шаҳрида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда 1500 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашишди.
Ушбу тадбирлар давомида тарғиботчилар томонидан «Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар», «Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари», «Иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш – узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдевори», «Мурожаатномада ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ҳамда «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ва ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар», «Ватанпарварлик ‒ инсонийликнинг олий тимсоли» каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Шунингдек, тарғибот гуруҳлари кесимида амалий машғулотлар ўтказилди. Тақдимотлар қилинди ва тадбирга оид видеороликлар намойиш этилди.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan