ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ҳушёрликка чорлов: Собиқ ходим банк ва унинг мижозларини янги услубда “чув туширган”

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Денов туман бўлими томонидан фуқаронинг мурожаати юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилган. Гап шундаки, мурожаатчи “Агробанк” томонидан унга олмаган кредити учун фоиз сўралганини билдирган эди. Текширувлар мобайнида эса ҳуқуқ ҳимоячилари жиноятчиликнинг янги бир кўринишига дуч келишди. Аниқланишича, АТБ “Агробанк” Денов филиали кредит мониторинги бўлими собиқ ходими Ж.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзи ва турмуш ўртоғига тегишли бўлган телефон рақамларига банк мижозлари пластик карталарининг СМС хабарнома хизматини активлаштириб олишган. Сўнгра “Агробанк мобиль” иловаси орқали уларнинг номидан “онлайн микроқарз” олиш учун сўровлар юборишган. Мана шу тарзда мобиль илова дастури орқали 14 нафар фуқаролар номига уларнинг хабардорлигисиз жами 45,3 млн. сўм кредит маблағини олган ва ўз эҳтиёжлари ҳамда бошқа мақсадлар учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан банкнинг собиқ ходими Ж.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилинмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan