Uncategorized

Мансабдор шахснинг фарзанди жиноят содир этиб, жазодан қутулиб қоладими: Деновда қўлга олинган узунлик шахс очиққа чиқарилган

Таҳририятимизга Денов тумани «Олтин водий» маҳалласи 56 уйда яшовчи Бунёд Бойматовдан мурожаат йўлланибди. Унда келтирилишича, шу йил 11 январь куни Бунёд Бойматовнинг ҳовлисига ўғри тушган. Уй эгаси ва турмуш ўртоғига қаршилик кўрсатган шахсни амаллаб қўшни ва қариндошлар ёрдамида қўлга олишган. Олишув вақтида ҳуқуқбузар уй эгасининг қўл бармоғини синдиради. Қочишга уриниб ҳомиладор уй бекасини туртиб йиқитади. Профилактика инспектори ва ИИБ ходимлари етиб келиб, тегишли тартибда жиноят излари ўрганилган, далилий ашёлар яъни қора қўлқоп, қора маска, турли хил, жумладан, воқеа содир бўлган уй эшикларини очадиган калитлар, тиғли рукоятга ўхшаш кишига тан жароҳати етказишга мўлжалланган совуқ қурол ва бошқалар олинган, ҳодиса жойи тўзғитиб ташланган, уй хоналари видеотасвирга туширилган. Ҳуқуқбузар шахсга тегишли «Кобалт» автомашинаси ҳам жиноят қуроли сифатида ИИБга олиб кетилган. Ўғрини ҳам табиийки ҳибсга олишган. Бироқ, муаллифнинг маълум қилишича, эртаси куни 12 январда қўлга тушган шахс очиққа чиқариб юборилган. Жиноят қуроли машинаси ҳам қайтариб берилган. Хонадон соҳиби бундан аввал ҳам уйидан пул йўқолган, аммо ўғрини топа олишмагани айтмоқда. Кейинчалик, ўғирлик содир этиш вақтида қўлга тушган бу йигит Узун туманидаги мансабдорлардан бирининг эрка ўғли экани аниқланади. Мурожаат муаллифи қонун барчага баробар экани, жиноятчи жазога тортилишини талаб қилмоқда. Манбамизга кўра, жиноят устида қўлга олинган кимса аввал ҳам юқоридаги каби ҳуқуқбузарликларни содир этишда, айбланган, аммо, мансабдор онасининг танишлари ёрдамида жазодан қутулиб қолаверган.

Ўғрини қўлга олиш жараёни ва бошқа алоқадор ҳодисалар акс этган фото ва видео материаллар ҳам мурожаатга илова қилинган. Мазкур инкор қилиб бўлмайдиган далилларни вазият бўйича ички ишлар органининг расмий муносабатидан сўнг эълон қиламиз. Тафсилотларни саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan