Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-майдаги “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IT-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-178-сон Қарори”га асосан, ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади.

Қуйидагилар “IT-шаҳарча”ларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
- ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;
- семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;
- дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;
- ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш.
А.Жабборов, Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи