ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан “Р.” фермер хўжалигининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда “Асакабанк”нинг вилоят филиали собиқ бўлим бошлиғи Б.С. ва “Ф.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Т. ўзаро тил бириктирган ҳолда “Р.” фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига кириб, унинг номига сохта ҳужжатлар асосида 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришгани ва ушбу кредит маблағини нақдлаштириб олиб, талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan