ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

“Чинор” ошхонаси ёнидаги валютафуруш фаолиятига чек қўйилди

Шўрчи тумани “Чинор” ошхонаси ёнида фуқаро С.А. мунтазам равишда чет валюта савдоси билан шуғулланиб келган. Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда харидорга 2700 АҚШ долларини 27 млн. 810 минг сўмга сотаётган вақтида валютафуруш қўлга тушди ва ундан жами 2700 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan