ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сирдарёда бола ўлими 31 йил ўтиб қайд этилди

Сирдарё вилояти Сардоба туманида 1991-йилда вафот этган боланинг ўлими 31 йил ўтиб расмийлаштирилди.


Хабар қилинишича, “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Махсума Ўсарованинг фарзанди бундан ўттиз бир йил аввал вафот этган. Бироқ эътиборсизлик сабаб фарзандининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилмаган. Оқибатда М.Ўсарова нафақа олишда муаммога дуч келган. Шундан сўнг вафот этган ўғлининг ўлганлик фактини белгилашда амалий ёрдам сўраб Сардоба тумани адлия бўлимига мурожаат қилган.

Мурожаат адлия бўлимининг иш юритувига олиниб, зарур ҳужжатлар тўпланди. Аниқланишича, Махсума Ўсарова ва Ҳасан Ўсаровнинг биргаликдаги турмушидан 1987-йил 25-сентябрда ўғил фарзанд дунёга келган. У 1991-йил 30-июнда вафот этган.

Ўрганиш давомида Давлат хизматлари агентлигининг архив маълумотлар базасида ўлим ҳақида далолатнома ёзувлари мавжуд эмаслиги аниқланди. Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан бола дафн этилган жой тўғрисида маълумотнома тақдим этилди ва мурожаатчининг қўшнилари томонидан ушбу оиланинг бир нафар ўғил фарзанди оламдан ўтгани тасдиқланди.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан боланинг ўлим фактини белгилаш юзасидан Оқолтин туманлараро судига даъво ариза кирилди. Даъво қаноатлантирилиб, Ўсаров Ойбек Ҳасанович (бола)нинг 1991-йил 30-июнда ўлганлик фактини белгилаш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори чиқарилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan