ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Андижонда 6 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан йўл қурилиш ташкилоти раҳбарига жиноят иши қўзғатилиб, иш судга юборилди

Андижон вилояти Бўстон туманида 2022 йилнинг 26 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олгани, шулардан 4 нафари воқеа жойида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди

“Дарё” мухбирининг хабарига кўра, Андижон вилояти прокуратурасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЙТҲ оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этгани маълум қилинган. 

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан йўл қурилиш ташкилоти раҳбари ва ташкилотнинг бир нафар иш юритувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида қурилиш ташкилоти йўл белгиларини ўрнатишда белгиланган тартиб меъёрларини бузгани аниқланган. Ҳозирда иш якунланиб, судга юборилган.

ЙТҲ Бўстон тумани ҳудудидан ўтган Тошкент—Андижон—Ўш халқаро аҳамиятга эга А-373 автомобиль йўлининг 391-километрида юз берганди. Isuzu автобуси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама-қарши йўналишда чиқиб ҳаракатланган. Шунда қаршисида келаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашган.

ССВ 38 нафар йўловчи турли хил жароҳатлар билан Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келинганини маълум қилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan