ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ноқонунний равишда ҳайвонот дунёсига зарар етказганларга чора кўрилди

Жорий йилнинг 20-октябр куни Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига номаълум шахс томонидан ёввойи қум товушқонини овлаганлиги акс этган расм келиб тушган.

Ушбу маълумотга асосан экологик суриштируй ўтказилганда расмда акс этган фуқаро Ангор тумани “Хомкон” маҳаллласида яшовчи Н.Х эканлиги аниқланди.

Тегишли ҳужжатлар асосида ўрганишлар давомида фуқаро Н.Х Ангор ва Музработ туманлари ҳудудида 2022-йилда рухсатномасиз, тунги вақтда 6 бош, 2023-йилда 11 бош қум товушқонини ов қилиш муддатларига зид равишда таъқиқланган усулл яъни тунги ёритиш мосламаси билан овлаганлиги ойдинлашди.

Ушбу ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар тайёрланиб, фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маърмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий жарима белгиланди.
2022-йилда 6 бош қум товушқонини овлаши оқибатида 5 миллион 400 минг сўм табиатга зарар етказилган.

Фуқаро Н. Х томонидан жорий йилнинг 14-октябр куни 11 бош қум товушқонини овлаши оқибатида эса 10 миллион 890 минг сўм табиатга зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Умумий ҳисобда табиатга етказилган зарар 16 миллион 290 минг сўмни ташкил этади.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Шерабод туман судига юборилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan