ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ТАДБИРКОР МАНФААТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Сурхондарё вилоят прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан доимий ишловчи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда назорат идораларида қонунийликни таъминлаш, тадбиркорлар фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш борасидаги фаолиятини янада кучайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Мазкур соҳада йўл қўйилаётган қонун бузилишларнинг олдини олиш, прокурор назоратининг сифатини, таъсирчанлиги ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида, тадбиркорлик соҳасида қонунийлик аҳволи ҳамда прокурор назорати амалиётини тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бунга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, “Ягона экспорт портали” интерактив давлат хизматлари  портали негизида ташкил этилган “Тадбиркорларга тез ёрдам” электрон назорат тизими орқали прокуратура органларига тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ келиб тушган мурожаатлар белгиланган муддатларда, муаллифнинг бевосита иштироки ва жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилиши  ташкил этилиб, назорат тизими орқали масъул идораларга юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва қонуний ҳал этилиши аҳволи мунтазам ўрганиб борилиши йўлга қўйилган. Бунда мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик масаласи қатъий ҳал этиб борилишига алоҳида эътибор қаратилган. 

 “10 07” ишончтелефони, барча турдаги почта, электрон тизим ёки бошқа манбалардан келиб тушган мурожаатлар мазмунига кўра тегишли тармоқлар томонидан кўриб чиқилиши таъминланиб,  уларнинг ҳисоби мурожаатлар билан ишлаш ҳамда вилоят прокуратурасининг ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат тармоғида юритилмоқда.

Ўтган тўққиз ой давомида вилоят прокуратура органларига тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 494 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 275 та ҳолатда мурожаатлар қаноатлантирилган ҳолатда 217 ҳолатда тушунтириш берилган. Мурожаатлар ўрганиш натижасига кўра, 16 нафар мансабдор шахслар интизомий, маъмурий жавобгарликка тортилган. 64 нафар тадбиркорларнинг манфаати кўзланиб, судларга 2 млрд. 398 млн. 882 минг сўмлик аризалар киритилди.    

Тадбиркорлик субъектларига юқори сифатли, тезкор, шаффоф давлат хизматлари кўрсатилиши ва мазкур соҳада бюрократия, коррупция, сансалорлик ҳамда бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатилиб, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши мунтазам ўрганиб борилиши йўлга қўйилган.

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган ҳар бир текширув устидан қатъий назорат ўрнатилиб, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда назорат қилувчи идораларнинг тадбиркорликка оид ҳуқуқий ҳукжатлари ҳамда қарорларининг қонунийлиги ҳар чоракда ўрганиб борилиши, назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) рухсатини олиш, текшириш муддатлари ва тартибига риоя этилиши назоратга олинган.

Таҳлиллар давомида, вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида 505 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб,55 нафар шахсларнинг интизомий ва 27 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, жиддий қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 11  та жиноят ишлари қўзғатилди.

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ташқи савдо инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2-сонли баёнига асосан, Жарқўрғон туманидаги «Нур Сардорбек» оилавий корхонаси раҳбари А.Х. Микрокредит банк Жарқўрғон филиалидан 1 млрд. 500 млн. сўм имтиёзли  кредит маблағини чорвачиликни ташкил қилиш бўйича йўналтирмасдан, банк мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 167-м 3-қ «а», 205-модда 2-қисми «а» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.  

Шу каби, тадбиркорларнинг манфаатини  кўзлаб судларга 131 та даъво аризалари киритилиб, 5 млрд. 658 млн. 991 сўмлик даъво аризалари киритилиб, юқорида ўтказилган текширишлар натижаларига кўра, 1818 нафар  тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланилишига эришилди.

Масалан, Узун туман, “Н.Рамазонов” кўчасидаги тиш протез заргар дўкони 49.47 кв.м ер майдони билан 25.05.2015 йилдаги мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи SU 0006356-сонли гувоҳнома билан фуқаро Тангирова Гулхан Суванкуловнага тегишли тиш протез заргар дўкони кадастр хизмати томонидан давлат рўйхатига олинган.

Узун туман ҳокимининг 05.02.2018 йилдаги “Узун туман марказидан ўтувчи Ўзбекистон, Баҳористон, Эркинлик кўчалари ва темир йўл кесишмасини қамраб олган бош режага асосан қайта реконструкция қилиш ва шу кўча бўйлаб бузилишга тушган турар ва нотурар жой биноларини бузиб олиш тўғрисида”ги Қ-267-сонли қарорига кўра, 2018 йилда ишчи гуруҳ томонидан фуқаро Г.Тангировага тегишли дўкон биноси бузиб олиниб, ҳанузгача компенсация пуллари тўланмаган.

Узун туман ҳокимининг 05.02.2018 йилдаги Қ-267-сонли қарорининг 4-бандига кўра, бузиладиган турар ва нотурар биноларни баҳолатиш, тўланадиган товон пуллари миқдорини аниқлаш ва товон пулини тўлаш туман молия бўлими ва туман ҳокими ўринбосарига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддаси 3-4 қисмларига кўра, ер эгалар, ердан фойдаланувчилар, ер учаскалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши ва жисмоний шахсларга берилган ер учаскалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун мазкур шахсларининг хоҳишига кўра туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори билан аввалги ер учаскаси билан айнан бир хил ер учаскаси ажратилгач, шу ер учаскаси олиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаётган ер учаскасининг ўрнига янги жойдан уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб берилганидан кейин ҳамда ушбу Кодекснинг 86-моддасига мувофиқ бошқа барча зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Шунга кўра, тадбиркор Г.Тангирова манфаати кўзланиб, судга даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлувчи жиддий қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят ишлари қўзғатилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланмоқда.

Хусусан, Қумқўрғон тумани  электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х.ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, “Мустахкам Мустақиллик” МЧЖ қурилиш цехини электр тармоғидан уздириб, таъмагирлик йўли билан қайта тармоққа улаб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи талаб қилаётганлиги хусусидаги Қумқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган “Мустахкам Мустақиллик” МЧЖ раҳбари У.Р.нинг 03.08.2022 йилдаги мурожаати  асосида вилоят прокуратура органлари томонидан Қумқўрғон туман “Янги шаҳар” маҳалласи ҳудудида жойлашган Қумқўрғон туман электр таъминоти корхонаси биносида ўтказилган тезкор тадбирда, туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб қилиб, пора тариқасида хизмат хонасида олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирги кунда Ю.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёки, Вилоят прокуратура органлари томонидан ва Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъекти ҳуқуқий ҳимояси борасида 03.08.2022 йилда “LOCHIN SEMURG SAMO” МЧЖ раҳбари А.Б.нинг аризасига асосан, Термиз шаҳар “Турон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, “Ипотекабанк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиали “Кичик бизнес бўлими бошлиғи” Х.Т. “LOCHIN SEMURG SAMO” МЧЖга қарашли бўлган Шўрчи тумани “Жойилма” маҳалласида жойлашган ҳаммом ва ишлаб чиқариш цехи биносини мукаммал таъмирлаш мақсадида қурилиш материаллари сотиб олиш учун 500,0 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағларини банк бошқарувчиси Б.Б. орқали ажратиб бериш эвазига 10,0 млн. сўм пул маблағи беришни талаб қилиб, ушбу пулларни хизмат хонасида пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур холат юзасидан “Ипотекабанк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиали “Кичик бизнес бўлими бошлиғи” Тожиев Хайитали Бойирқуловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Шу каби, ҳар ойда вилоят, туман прокурорларининг тадбиркорлар билан туманларда “Прокурор ва тадбиркорлар учрашувлари” ташкил этилиб, тадбирокорлик субъектларининг муаммолари, уларда келиб чиқаётган тўсиқлар бартараф этилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1179 нафар тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдамлар кўрсатилиб, шундан 425 нафарига102,5 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилишида кўрсатилган ёрдамлар натижасида, вилоятда 1581 та қўшимча янги иш ўринлари яратилиши ҳамда 124 нафаригақонунчиликда белгиланганимтиёз ва преференциялар қўлланилиши таъминланди.

Ҳар ойда вилоят, туман прокурорларининг тадбиркорлар билан туманларда “Прокурор ва тадбиркорлар учрашувлари” ташкил этилиб, тадбирокорлик субъектларининг муаммолари, уларда келиб чиқаётган тўсиқлар бартараф этилиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони ҳамда тадбиркорликка оид қонунчилик ижроси вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Вилоят прокуратураси томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Шеробод туман бўлимининг 3 нафар ходимлари жами бўлиб, 14 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ноқонуний равишда текширганлиги ҳолати бўйича уларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2412-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқишлик учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик  субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилнинг Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи бош инспекторига юборилиши таъминланди.

Шу каби, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, асоссиз текширишлар ўтказиш ҳолатлари Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ангор туман бўлимида ҳам аниқланиб, бўлимда фаолият юритаётган катта  инспекторлар Э.Нормуродов, К.Бойсоатов, М.Аллаёров,         Х.Рахимов ва С.Мавлоновлар 31 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказганлиги ҳолатлари аниқланган.

Юқоридаги ўтказилган текширишлар натижаларига кўра, Агроинспекциянинг Ангор, Шеробод туман бўлими ходимлари Ғ.Сувонов, М.Қурбонов, Т.Турдалиев, Э.Нормуродов,  К.Бойсоатов, М.Аллаёров, Х.Рахимов ва С.Мавлоновлар томонидан ноқонуний равишда текширишлар ўтказилганлиги оқибатида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик ҳолатлари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2412-моддаси билан уларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи қатъий ҳал қилинди ва 45 нафар  тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланилишига эришилди.

Бундан ташқари, Денов, Музработ, Жарқўрғон, Ангор ва Олтинсой туман давлат солиқ инспекцияларида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги 24.12.1998 йилдаги 717-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли Фармони ҳамда тадбиркорликка оид қонунчилик талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганилганида, 16 та хўжалик юритувчи субъектларда бўлим ходимлари томонидан қайд этилган қонунчилик талаблари бузилиб, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказишнинг белгиланган тартиби бузилганлиги  аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов, Музработ ва Жарқўрғон туман давлат солиқ инспекциясининг 7 нафар ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2412-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш қўзғатилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминлангани ҳолда 16 нафар хўжалик юритувчи субъектларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланилишига эришилган.   

Бундан ташқари, вилоят прокуратура органлари томонидан      2021 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш сабабларини ўрганиш бўйича вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, статистика, давлат хизматлар агентлиги, савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, электр тармоқлари АЖ, Ҳудудгаз ва сув таъминоти мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ шакллантирилиб, туман, шаҳар прокурорларига топшириқ юборилган ҳолда ишлар ташкиллаштирилди.

Аниқланишича, вилоят бўйича фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари 1377 нафарни, фаолияти тугатилган тадбиркорлик субъектлари эса 1954 нафарни ташкил этган. Шундан 2021 йил давомида фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари 1206 нафарни ташкил этган бўлса, 1954 нафарининг фаолияти тугатилган.   

Бугунги кунга қадар олиб борилган ишлар натижасида 1213 нафар фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланилишига эришилган.

Бу борада назорат тадбирлари давом эттиримоқда.

Ш.Мавланов, Вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan