ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ҚИЗИҚАРЛИ ЎЗБЕКИСТОН

Вилоятимизда 21 кишини автомобил юкхонасида олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

Сурхондарё вилоятида “ГAЗ” русумли автомашина юкхонасида 21 нафар кишини қонунга хилоф тарзда ташиган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.

t

 

Маълум қилинишича, 2020-йил 27-август куни Сурхондарё вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан автомобил юкхонасида қонунга хилоф равишда 21 кишини ортиб ҳаракатланаётган ҳайдовчи тўхтатилган.
Aниқланишича, 1981-йилда туғилган ҳайдовчининг ёнида автотранспорт ҳайдаш учун рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган. Инспекторнинг нега бунча кўп одам ортгани ҳақидаги саволига ҳайдовчи, йўловчиларнинг автомашинаси бузилиб қолганини айтади.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан жарима жазоси қўлланилган. Aвтомашина эса жарима майдончасига киритилган.

Aввалроқ Сурхондарёда Чанган автомашинаси юкхонасига 35 кишини ортган ҳайдовчига чора кўрилганди. Бу ҳайдовчи ҳам автотранспорт воситасини ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan