ҚИЗИҚАРЛИ

2022 йилда 260,8 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга 65 та хорижий давлатдан қиймати 390,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 260,8 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган.

✅ Қоғоз ва картон импорти ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 29,6 минг тоннага ошган.

✅ 2022 йилда Ўзбекистон энг кўп қоғоз ва картон импорт қилган давлатлар:

➖ Россия – 143,8 минг тонна

➖ Хитой – 57,7 минг тонна

➖ Беларусь – 12,5 минг тонна

➖ Финляндия – 11,9 минг тонна

➖ Германия – 8,3 минг тонна

➖ Швеция – 4 минг тонна

➖ Украина – 3,6 минг тонна

➖ Туркия – 3,4 минг тонна

➖ Польша – 1,8 минг тонна

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan