ҚИЗИҚАРЛИ

Сўровнома натижалари: “Сизнингча, Сурхондарё вилояти ҳокимининг нечта ўринбосари бор?”

Хабарингиз бор, diyor24.uz сайтида “Сизнингча, Сурхондарё вилояти ҳокимининг нечта ўринбосари бор?” номли сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровномани 2.000 нафардан ортиқ фойдаланувчи кузатиб, уларнинг 374 нафари унда бевосита иштирок этишди. Сўровнома натижаларига кўра, респондентларимизнинг 20 фоизи 3 та, 25 фоизи 4 та, 19 фоизи 5 та, 13 фоизи 6 та, 8 фоизи 7 та, 4 фоизи 8 та, 11 фоизи вилоят ҳокимининг ўринбосарлари сони 9 та, деб жавоб беришган.

Surxondaryo.uz сайтида берилган маълумотларга кўра, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари 7 нафар. Шундан келиб чиқсак, сўровномамизда қатнашганларнинг 8 фоизи тўғри жавоб беришган.

Марҳамат, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари билан танишишинг.

Пардаев Рустам Убодуллаевич – Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари;

Сувонкулов Ахмад Худайшукурович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари;

Саматов Холмамат Джураевич – Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;

Орипов Анвар Хомитович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Бегимкулов Чори Рахманович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари;

Қодиров Баҳодир Рахимович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари;

Қобулова Мавлуда Умаржоновна – Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси.