ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО ҚИЗИҚАРЛИ МУЛОҲАЗА ЎЗБЕКИСТОН Фойдали

РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, “Алпомиш” маҳалласи ҳудудида шахси номаълум чақалоқ ташлаб кетилганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 2020 йил 27 сентябрь куни тахминан соат 06-00ларда вилоят ППХ ва ЖТСБ ППХБ 1-отряд ходими С.Қурбонов ўзига бириктирилган хизмат ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида Термиз шаҳри, “Алпомиш” маҳалласи, А.Навоий кўчасида жойлашган “Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва узатиш ҳавзаси иншоати” биносининг олд томониданидаги кириш дарвозаси остонасида қопга солиб ташлаб кетилган, бир нафар, аёл жинсли, шахси номаълум чақалоқни тирик ҳолат топиб олган ва зудлик билан чақалоқни вилоят Перинатал марказига жойлаштирилиши таъминланган.

Вилоят перинатал марказининг 27.09.2020 йилдаги маълумотномасига кўра, топиб олинган чақалоқнинг жинси аёл, тери қопламаси тоза, тана ҳарорати 35 даражада, чақалоқнинг умумий аҳволи яхши ҳолатда эканлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, шахси номаълум чақалоқни онаси Термиз шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган Р.Г, эканлиги, у жорий йилнинг 26 сентябрь куни тахминан соат 20 дан 21 га қадар бўлган вақт оралиғида содир бўлган туғруқдан сўнг чақалоғини тунги соат 01-00лар атрофида ташлаб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Термиз шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан прокурор назорати ўрнатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan