СПОРТ ЎЗБЕКИСТОН

ТерДУ: «Универсиада-2020” спорт ўйинларига старт берилди

Жорий йилнинг 23 январдан бошлаб юртимиздаги барча ОТМ талабалари ўртасида спортнинг 12 та тури бўйича ўтказиладиган “Универсиада-2020” спорт ўйинларининг финал босқичи ўйинлари бошланди. Дастлабки спорт тури шахмат ва шашка бўлди. Бу ҳақда Tersu.uz хабар бермоқда.

Навоий давлат Педагогика Институти мезбонлик қилган ушбу спорт тури мусобақаларида барча олий таълим муассасаларидан 100 нафарга яқин талаба-ёшлар ғолиблик учун беллашдилар. Мусобақада ўғил ва қизлар ўртасида шахсий биринчилик ҳамда умумжамоа учун баҳслар олиб борилди. 64 катакли шашка бўйича вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган бўлса, шахсий биринчиликда университетимиз талабаси Муҳаммадиев Элёр ўғил боллар ўртасида 13 очко тўплаб, 2-ўринни банд этди. Шахмат спорт тури бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳам вакилларимиз муносиб иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда “Универсиада” спорт ўйинлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 4 июнга қадар давом этади. Мазкур катта спорт тадбирида Термиз давлат университетининг спортчи талабаларига омад тилаймиз!

photo_2020-01-27_14-56-44photo_2020-01-27_14-56-48photo_2020-01-27_14-56-51