ИЛМ-ФАН ТЕХНОЛОГИЯ

“Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида иштирокчилар Тошкент шаҳридаги IT Парк фаолияти билан яқиндан танишишди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган сурхондарёлик талаба-ёшлар билан учрашди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам иштирок этди.

На изображении может находиться: 3 человека, люди стоят и костюм

26 январь, якшанба куни эрталаб “Туркистон” саройи олдида тўпланган талабалар автобусларга ўтирган ҳолда мамлакатимиздаги биринчи Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – IT Паркка ташриф буюришди.

IT Парк бу – истиқболли стартап лойиҳаларини йўлга қўйиш ва уларни бозорга олиб чиқишга хизмат қиладиган, фан ва таълим муассасалари билан интеграциялашув орқали амалга оширишга мўлжалланган мажмуа бўлиб, зарур бино, иншоот ва ускунларни ўз ичига олади. У фаол иқтидор эгаларини ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг ва илмий-педагогик масалаларда қўллаб-қувватлаш орқали ўз бизнес лойиҳаларини чинакам бизнесга айлантириш учун барча имконият берадиган маскан ҳисобланади.

На изображении может находиться: 16 человек, люди стоят и на улице

IT Парк бўйлаб экскурсия давомида ёшлар мамлакатимизда стартапларни ривожлантиришга қаратилган эко-муҳит ва инфратузилма билан танишишди.
Мажмуанинг асосий вазифалари, таълим дастурларига қабул қилиш учун саралаш шартлари, резидентларига тақдим этилган қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар, шунингдек келгусида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида IT Парк филиаллари очилиши ҳақида сўзлаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати