ИЛМ-ФАН

Термиз давлат университети жамоаси учун яна бир хушхабар

Табиий фанлар факультети декани Алишер Хуррамов Зоология инситути, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи илмий Кенгашда 03.00.06-Зоология (биология фанлари) ихтисослигидаги “Ўзбекистонда буғдой ва ёввойи бошоқли ўсимликлар нематодалари” мавзусида фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ишини мувоффақиятли ҳимоя қилди.

Илмий кенгаш аъзолари мазкур ишга юқори баҳо бериб, 100 фоиз овоз билан тасдиқлашди. Алишер Хуррамовни ушбу машаққатли ва шарафли ютуқлари билан муборакбод этиб, у кишига мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, илм йўлидаги фаолиятларига барака тилаймиз. Университетимиз олимларининг сафи кўпайиб бораверсин!