ИЛМ-ФАН ҚИЗИҚАРЛИ МАДАНИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Бадиий адабиёт ва ижодга ошно ҳарбийлар

Бугун замонавий технологиялар ривожланган даврда яшасак ҳам, ҳаётимизда китоб ўқишнинг завқи барибир бошқача. Шу боис юртимизда мутолаа маданиятини ошириш ва китобхонлик тарғиботига алоҳида эътибор берилмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳам турли асарларни мутолаа қилиш орқали ҳам билимларини оширмоқда, ҳам маънавий озуқа олишмоқда.

               

Барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар билан китобхонлик кечалари ва китоб мутолааси мунтазам олиб борилиши йўлга  қўйилган дейди – Ҳарбий қисм командирининг ўринбосари  майор Жамолиддин Мирзаев.

Бу ўз навбатида шахсий таркибнинг китобхонлик маданиятини янада оширишга, уларда бадиий адабиётни севиш, тушуниш ва англаш қобилиятларини янада оширишга хизмат қилади.

                                                                                              ТЕРМИЗ ГАРНИЗОНИ

                                                                                            III даражали сержант Акбар Ахмедов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan