ЎЗБЕКИСТОН

Болалар бахтли келажагимиз гарови!

Жорий йилнинг 14-18 март кунлари Термиз шаҳрида “Меҳрибонлик корпуси” (“Mercy corps”) халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ва Сурхондарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Америка Қўшма Штатларининг қишлоқ хўжалиги департаменти (USDA) томонидан молиялаштирилган “Болалар таълими учун МакГоверн-Доул халқаро озиқ – овқат дастури” доирасида “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимида болаларнинг илк ёшидан саводхонлик, рационал овқатланиш, гигиена ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда компетенциявий ёндашувни жорий этиш” бўйича мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун 5-кунлик тренинг ўз ишини бошлади.

Тадбирда вилоятнинг Қумқўрғон, Шўрчи туманидаги 15 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан 45 нафар педагог ўз билим ва салоҳиятини оширишмоқда.

Тренингдан кўзланган асосий мақсад – мактабгача ёшдаги болаларда нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантиришда замонавий педагогик технологияларни, шунингдек болаларда рационал овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, кутилмаган ходисалар ёҳуд кўнгилсизликлар содир бўлганда болалазрга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича педагогларнинг амалий ва назарий билимларини оширишдан иборат.

Тренинг давомида иштирокчиларнинг фавқулотда вазиятларда ёҳуд кутилмаган холатлар содир бўлгандаги тез тиббий ёрдам (103) вакилларининг етиб келгунига қадар амалга ошириладиган ишлари назарий тушунтирилиб, амалий машғулотлар орқали мустаҳкамлаб борилди.

Хусусан, мутахассислар томонидан, биринчи ёрдам кўрсатишнинг асосий мақсад ва вазифалари, юрак ва нафас олиш тизимидаги интервенциялар, куйишлар, тананинг барча қисмларидаги жароҳатлар, ички ва ташқи қон кетишлар, заҳарли хашаротлар ва илон чаққанда ҳамда заҳарланишдаги биринчи ёрдам кўрсатилиш қоидалари бўйича амалий машғулотлар асосида батафсил тушунтириб ўтилди.

Тадбирнинг кейинги кунларида мактабгача ёшдаги бўлган болаларнинг нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакаларини ривожлантириш, болаларнинг тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ошириш, бола шахсига йўналтирилган дифференциал ёндашув асосида таълим-тарбия бериш бўйича педагогларнинг назарий ва амалий компетенцияларини оширишга қаратилди.

Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари педагогларнинг самарали иш олиб боришлари учун “Илк қадам” ўқув дастурига мувофиқ болаларни ўқитиш бўйича мактабгача ёшидаги болаларнинг илк ёшидан саводхонлигини ривожлантириш методикалари, тўғри ва рационал овқатланиш ва болаларнинг соғлиғини таъминлаш бўйича билимлар ҳам берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan