СПОРТ

Жанни Инфантино FIFА президенти этиб қайта сайланди

Бугун Руанда пойтахти Кигали шаҳрида бўлиб ўтган FIFАнинг 73-конгрессида ташкилот президенти сайлови бўлиб ўтди. Бунгача бу лавозимни эгаллаб келган Жанни Инфантино 2027 йилгача FIFА раҳбари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Инфантино сайловда ягона номзод бўлган эди. Жанни Инфантино илк бор 2016 йилда FIFА президенти этиб сайланганди.

FIFАнинг собиқ президенти Ёзеф Блаттер 2015 йилда Швейцария Бош прокуратураси унга нисбатан жиноий иш қўзғатганидан сўнг, ўз лавозимидан четлаштирилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan