ЎЗБЕКИСТОН

Бухорода ўзига хос янги ер ости йўли ишга туширилди

Халқаро аҳамиятга эга бўлган «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 272-километрида Тиббиёт шаҳарчаси, «Карвон» буюм бозори ҳамда бош бекатлар борлиги ҳамда пиёдалар оқимининг жуда ҳам серқатновлиги, қолаверса, атез-тез кузатилаётган автоаварияларнинг содир бўлаётганини инобатга олган ҳолда пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилган.  

Мазкур ер ости ўтиш йўли қурилиши «Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан қуриб фойдаланишга топширилган иншоот узунлиги 32 метр, кенглиги 4,5 метр, баландлиги 2,5 метрдан иборатлиги қайд этилган.

Ер ости йўли кечаю-кундуз ёруғлик билан таъминланади.

«Халқаро аҳамиятга молик йўл бўлгани боис, Тошкент шаҳрига жўнаб кетиш учун тунги соат 02:00 да автошоҳбекатга ерости йўли орқали ўтдик. Ҳам тарих, ҳам бугунги давр мужассам ерости деворларида Бухоронинг қадимий обидалари рамзи туширилган ёруғлиқ қайтарувчи картиналарини кўриб, хурсанд бўлдик»,-дейди фуқаро Нигина Мадаминова.

Иншоотнинг очилишида қатнашган вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг билдиришича, ер ости йўли қурилиши натижасида тирбандлик бартараф этилган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган. Иншоотни қуришда тупроқдаги захлик ва юқори даражадаги намлик таъсирини йўқотишга катта эътибор қаратилиб, дренаж тармоқлари ўрнатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan