СПОРТ

Самарқандлик дзюдочи қиз Олимпиада чемпионини 40 сонияда мағлуб этиб, “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида -52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.

Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган дзюдочимиз финалда ҳам Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини атиги 40 сония ичида таслим этди.

Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan