
Франциянинг Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Турнирнинг -73 кг. вазн тоифасида курашган Шаҳрам Аҳадов сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида косовалик Акил Гжаковани таслим этди ва олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ёш дзюдочиларимиздан бири Баҳром Ботуров вазни -60 кг. Бўлган полвонлар орасида бронза медали билан тақдирланди.
Бугун, 2 февраль куни мазкур мусобақанинг вазни 100 килограммдан ортиқ бўлган дзюдочилар баҳсида ҳамюртимиз Ўткирбек Тўрабоев баҳсларга киришади. У дастлабки босқичда мезбонлар вакили Амаду Мейте билан куч синашади.