
Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмда ирсий касаллик турини олдини олиш, ёш оилалар орасида тарғибот ишларини ва болалар учун ҳайрия тадбирларини ташкил этиш мақсадида «Ҳарбий хизматчилар орасида спинал мушак атрофияси ирсий касаллигини олдини олиш» мавзусида «Менинг орзуим» хайрия учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Жанубий операрив қўмондонлик маъсул офисерлари, Термиз ҳарбий госпитали малакали шифокорлари, ҳарбийлар, спинал мушак атрафиясига чалинган болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Унда сўз олганлар ушбу хайрия фонди даволаниши ва намоён бўлиши жиҳатидан мураккаб, мамлакат тиббиёти учун янгилик бўлган Спинал мушак атрофияси (СМА) билан касалланган болалар ва уларнинг ота-оналарига моддий, маънавий кўмак бериш мақсадида ташкил этилганлиги ҳақида сўз юритишди.
Шунингдек, Республика ихтисослашган она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан касаллик тарихи ва уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида болажонларга қўмондонликнинг эсдалик совғалари улашилиб, болажонларнинг ҳаётга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ёш мусаввирларнинг она Ватанни, тинчликни улуғлаб чизган суръатларини рағбатлантириш ва бемор болаларга моддий кўмак кўрсатиш учун хайрия тадбири ташкил этилди.
Якунда ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар мурғак қалб эгаларига олам-олам қувонч улашди.
ИИИ даражали сержант Акбар АҲМEДОВ,
Термиз гарнизони.