Ҳарбий тадбирлар

Термиз умумқўшин дала полигонида иккита мусобақанинг округ босқичига старт берилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларида жанговар тайёргарлик даражасини ошириш, ҳарбий қисм ва муассасалардаги мутахасисларни назарий ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш, шахсий таркиб ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ҳарбий хизматчиларнинг уюшқоқлик ва биродарлик сифатларини ошириш учун “Ўз касбининг устаси” ҳамда “Мен ғолиб” шиори остида мусобақалар бошланди.

Ана шундай тадбирда Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Собиржон Байбабаев, округ қўшинлари қўмондонининг буйруғи билан тайинланган масъул офицерлардан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳамда мусобақага иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Ушбу мусобақаларда “Энг илғор сержант”, “Энг илғор гурух командири”, “Энг илғор взвод (батарея) командири”, “Энг илғор батальон (дивизион) командири” ва “Энг илғор бригада командири” номинациялари ҳамда “Мен ғолиб” шиори остида эсамусобақани 3 та тури бўйича “Мерганлар марраси”, “Отлиқ марафон”, ва “Хавсиз муҳит” Термиз умумқўшин дала полигонида старт берилди.

Маросимда сўзга чиққанлар ўтказилаётган кўрик танлов ҳарбий хизматчиларда юксак жанговар тайёргарлик ва профессионалликни ошириш, қўшинларда ўзаро мусобақа руҳини кучайтириш, ҳарбий мутахасисларда еткачилик хусусиятларини ривожлантириш, ҳарбий жамоаларда соғлом рақобат ҳисси ва барқарор маънавий-ахлоқий муҳитни шакиллантиришда муҳим аҳамиятга касб этишини қайд этдилар.

Округ қўшинлари қўмондонининг тасдиқлаган режасига асосан иштирокчилардан жисмоний тайёргарлик бўйича ҳамда жанговор ва маънавий-маърифий тайёргарликдан компютер орқали тест синовлари қабул қилинди.

Танловнинг мақсади ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, қўшинларда замонавий ҳарбий анаъналарни шакиллантириш, ҳарбий хизматчилар қалбида танлаган касбига, она Ватанига хурмат ва ватанпарварлик руҳини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юксак жанговар шайликни таъминлашдан иборатдир.

Ушбу кўрик танлов 19сентябр кунидан 24-сентябр кунига қадар давом этади.

Акбар Аҳмедов,  III даражали сержант, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan